"Минтақа олтин ғолиби" соврини билан ўзбекистонликлар тақдирланди

дек 01 / 2019

alt

Ёш ўзбек киноижодкорлари биринчи марта DigiCon6 Asia Awards 2019 фестивалининг совринларига эга бўлишга муваффақ бўлишди. Бу ҳақида ЎзА хабар қилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Маҳлиё Асқаралиеванинг “Совға” фильми танловнинг “Next Generation” номинациясида ғолиб деб топилди. Шунингдек, М. Асқаралиеванинг фильми 25 ёшгача бўлган осиёлик режиссёрларнинг ишлари орасида биринчи ўринга лойиқ кўрилди.

Шокир Холиқовнинг “Чой” фильми эса фестивалнинг икки номинациясияни қўлга киритди. “Минтақа олтин ғолиби” соврини билан тақдирланди ва нуфузли фестивалнинг Гран-При совринидан кейинги ўринда турадиган совринга ҳам муносиб кўрилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *