Машҳур қўшиқчи Селин Дионнинг турмуш ўртоғи вафот этди

янв 15 / 2016

alt

Марҳум узоқ йиллардан буён саратон касаллиги билан курашиб келди. У 73 ёшни қаршилаган эди, деб ёзади Metro нашри.

Хабарларга кўра, Cелин Дион январь ойи ўрталарига белгиланган концертларни бекор қилди.

Қўшиқчи турмуш ўртоғи билан 1980 йилда танишган, ўшанда Селин 12, Рене эса 38 ёшда бўлган. 1987 йилда улар учрашишни бошлашган ва 1991 йилда унаштирилган. 4 йилдан сўнг оила қуришган. Уларнинг Рене-Шарль Анжелил ҳамда Эдди ва Нельсон исмли эгизак ўғиллари бор.

Cелин Дион Канадада туғилган. У “Титаник” фильмида куйлаган “My Heart Will Go On” қўшиғидан сўнг машҳурликка эришган.

  • Мехмон
    06 март 2016, 08:17

    хамдартлик изхор этаман

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *