Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2015 йилда ўтказган маданий тадбирлари ҳақида маълумот берди

дек 29 / 2015

alt

Матбуот анжуманида вазирликнинг ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказган маданий тадбирлари ҳақида маълумот берилди:

- "Туркистон” санъат саройида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллиги муносабати билан "Назм ва наво кечаси", буюк шоир, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги муносабати билан "Нафосат гулшани" адабий-бадиий, мусиқий, театрлаштирилган кеча ташкил этилди. Мазкур бадиий кечалар Бухоро, Андижон, Наманган вилоятларида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.
- Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан "Дийдор” театр-студияси томонидан Зулфиянинг хотираларидан сўзловчи "Хотирам синиқлари" достони асосида "Ёдим синиқлари" спектакли саҳналаштирилди.
- Жорий йилда "Шарқ тароналари” Х халқаро мусиқа фестивали юқори савияда ташкил этилди. 1997 йилда ўтказилган биринчи фестивалда 31 мамлакат вакиллари қатнашган бўлса, бу йилги анжуманга 66 давлат санъаткорлари ташриф буюрди.
- 2000 йилда ташкил этилган "Ниҳол” давлат мукофотининг якуний босқичи ўтказилиб, мазкур мукофотига сазовор бўлган ёшлар сони 167 нафарга етди.
- "Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичларида жами 57 632 нафардан зиёд иштирокчилар қатнашди.- Ёш созандаларнинг "Созлар навоси”, Мукаррама Турғунбоева номидаги миллий рақс ижрочилари кўрик-танловлари, "Санъат мактаби” телефестивали, "Ёшлик баҳори” республика ёш опера ижрочиларининг республика очиқ кўрик-фестивали, "Онам айтган аллалар” фестиваллари каби тадбирлар щтказилди.- 2015 йилда илк марта ташкил этилган "Ёшлик завқи” номли балет ва замонавий рақс ижрочилари фестивали, "Рақс сеҳри” танлови, Ёш мақом ижрочилари кўрик-танлови, "Ижодимиз сенга, Ватан!” номли ёш бастакорлар республика танлови каби тадбирлар ташкил этилди.
- Ёш ижодкорларнинг "Актёр ижодида рақс санъати” I кўрик-фестивали, "Хуш кайфият" қизиқчи ҳамда сўз усталари республика танлови, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги маданият ва санъат коллежларининг актёрлик ва режиссёрлик йўналишидаги ўқувчилари ўртасидаги "Йилнинг энг яхши саҳна асари” Республика кўрик-танловлари бўлиб ўтди.
- Мустақиллигимизнинг 24 йиллик байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида "Нима қилдик Ватан учун?” ёхуд "Биз ёшлар гиёҳвандлик ва терроризмга қаршимиз!” шиори остида фестиваллар ўтказилди.
- 2–8 cентябрь кунлари республика миқёсида "Музейлар ҳафталиги” маданий-маърифий тадбирлари ўтказилди.
- 2015 йил мобайнида театр жамоалари томонидан 6 мингдан зиёд спектакль намойиш этилди. Маданият муассасалари, маданият ва истироҳат боғлари, ҳайвонот боғлари, музейлар томонидан 104 773 та тадбир ўтказилган. Уларда 25 млн. дан ортиқ аҳоли иштирок этган.
- Жорий йилда 97 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази, 26 та маданият ва истироҳат боғи фойдаланишга топширилди.
- "Кексаларни эъзозлаш йили Давлат дастури” асосида 20-31 июл кунлари Республикадаги 35 та Маданият ва истироҳат боғларида, 37 та санаторий, 33 та "Саҳоват” ва "Мурувват” интернат уйларида мусиқий кечалар ўтказилди.
- Республикамизнинг барча ҳудудларида "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган жами 1 085 та маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда байрам тантаналари ўтказилди.
- "Ўзбекцирк” республика бирлашмасида 651 та томоша намойиш этилган, шундан 548 таси кўчма цирк томошалари (Шапито) қишлоқ жойларда ташкил этилди.
- 2015 йилнинг сентябрь ойида "Миллий ва халқаро танлов, фестивалларда ғолиб бўлган иқтидорли ёшлар фаолиятини кенг тарғиб қилиш ва ўсиб келаётган авлодда ватанпарварлик ҳиссини янада мустаҳкамлаш мақсадида "Улуғимсан, Ватаним!” акцияси” ўтказилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *