Лоладан иккита янгилик: лицензияси қайтариб берилди ва болалар учун аудиокитоб ёзди

дек 25 / 2015

alt

“Фарзандингиз ақлли, меҳрибон, саҳий, раҳмдил бўлиб улғайишини истасангиз унга кўпроқ эртаклар ўқиб беринг... Азизларим, сиз билан сеҳрли янгиликни бўлишишга шошиламан, Янги йил арафасида болажонларга ўзимнинг илк “12 ой” (“12 месяцев”) аудио китобимни тақдим этаман”, деб ёзади Лола.

Хабар берилишича, мазкур аудио китоб икки тилда ёзилган ва унинг тақдимоти 27 декабрь куни бўлиб ўтади. Шунингдек, хонанда ушбу китобни яратишда ёрдам берган Discovery дўконлар тармоғига, Sound Mastering учун Сарварга (собиқ “Беном” гуруҳи вакили), мусиқий сайқал учун Убайдулла Каримовга минатдорлик билдирган.

Лола Йўлдошевага тегишли иккинчи янгилик шуки, “Kun” нашри ёзишича, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонанданинг лицензиясини қайтариб берди.

Бу хабарни 23 декабрь куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси директори Фарҳод Жўраев тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, Лола Йўлдошева ўз айбини тушуниб етган ва уни тўғирлаган. “Айни пайтда у концерт ўтказиши мумкин”, деб айтган “Ўзбекнаво” раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Лоланинг лицензияси шу йилнинг июль ойида тўхтатилган эди.

Фото: Instagram.com

  • Мехмон
    20 янвuary 2016, 14:45

    лола барча ишларийзга омад

  • Мехмон
    29 декабр 2015, 16:28

    lola omad

  • Мехмон
    29 декабр 2015, 16:18

    unutilmas qo'shiqlar kutib qolamiz

  • Мехмон
    26 декабр 2015, 14:34

    Ўзбекона қарашлар энди уйғонмоқда. "Ўзбекнаво"- энди "Қарашингизни" (иш олиб боришингизни) ўзгартирманг, лицензия берганда, оммавий концертларда албатта жонли ижрога аҳамият берсангиз. ЛОЛА омад.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *