Кураш, фитна ва Нодирабегим ва Амир Умархоннинг буюк севги ҳақида ҳикояси

дек 20 / 2019


19 декабрь “Қўқон шамоли” тарихий-бадиий фильмининг кенг жамоатчилик учун илк намойиши бўлиб ўтди.

“Қўқон шамоли” тарихий фильми продюсер Маҳмуд Эркабоев ва режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан ва Миллий агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган. Унда Қўқон хонлигининг ХVIII аср охири — ХIХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий муҳити, ўша давр чигалликлари, А.Навоий яратган Ҳирот адабий муҳитидан кейинги ҳодиса сифатида эътироф этилган Қўқон адабий муҳити ва Амирий тахаллуси билан ижод қилган Амир Умархон ҳамда унинг аёли бетакрор шоира – Нодирабегимнинг ҳаёти ёритилади.

Фильмда Нодирабегим ролини ёш актриса Райҳон Асатова, Амир Умархон ролини актёр Илҳом Бердиев, Олимхон ролини эса актёр Бобур Йўлдошев ижро этган. Эслатиб ўтамиз, фильмдаги Нодирабегим роли учун элликдан ортиқ, Амир Умархон роли учун ўттиздан ортиқ, Амир Олимхон роли учун эса ўттизга яқин актёр ва актрисалар кастинг топширган эди.

Бу галги премьеранинг бир қадар ўзгача ўтказилгани эътиборга молик. Алишер Навоий номидаги киносаройда ўрнатилган ўтган аср муҳитини гавдалантириш учун қурилган декорациялар келган томошабинларни фильм руҳиятига тайёрлаб борди. Фильм намойишидан аввал “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов сўзга чиқди ва картина ижодкорларини меҳнатларининг самараси билан табриклади. Шунингдек, тарихий фильмлар суратга олиниши бундан сўнг ҳам давом этишини, “Ўзбеккино” томонидан келаётган янги йилда томошабинлар учун жуда кўп янгиликлар тайёрланаётганини таъкидлаб ўтди. 


alt

 

alt

 

alt

 

alt

 

alt

 

alt

 

alt

 

alt

 

alt

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *