Концерт-томоша фаолиятига лизенция олиш тартибига ўзгартириш киритилди

дек 20 / 2015

alt

Norma нашрининг ёзишича, концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши ҳузуридаги ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг хулосалари асосида «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан амалга оширилиши назарда тутилган.

Лицензия фақат ижрочиларга — жисмоний шахсларга ва ижодий жамоаларга — юридик шахсларга 5 йил муддатга берилади. Талабгорнинг аризасига кўра, муддат қисқартирилиши мумкин, бироқ лицензия камида 1 йилга берилади. Лицензиянинг амал қилиш муддати лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органнинг ҳудудий бўлимларига бевосита, олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади.

Концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низом тижорат ва реклама мақсадларида, нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирларини ташкил этишга татбиқ этилади.

Рухсатнома аризада кўрсатилган аниқ концерт-томоша тадбирини бир марта ўтказиш ҳуқуқига берилади ва у фақат унда кўрсатилган муддат мобайнида амал қилади.

Рухсатнома олиш учун ҳужжатлар тижорат ва реклама мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирини ўтказишдан камида 30 кун олдин ҳамда нотижорат мақсадларида ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирини ўтказишдан камида 10 кун олдин тақдим этилади.

Қарор билан, шунингдек, Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи ставкалари белгиланди. Лицензия учун давлат божи жисмоний шахсларга берилган рейтинг гуруҳига, юридик шахсларга - ҳар бир ижрочи учун унинг рейтинг гуруҳига мувофиқ равишда табақалаштирилган миқдорларда белгиланади.

  • Мехмон
    21 декабр 2015, 11:09

    Хар қалай яхши қарор қабул қилинибди. Кенгаш ҳузиридаги ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг хулосалари қай даражада бўлади буни вақт кўрсатади. Чунки, кенгаш ижодкорлари ошна оғайнигарчилик қилсалар, қарор моҳиятидан асар ҳам бўлмайди. Мазкур қарор талабларида эса томоша тадбирларидан пул топиш эмас, инсонлар маънавий озиқа оладиган концерт бўлиши талаб этилмоқда.
    Гули.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *