Карантин даврида “Уй кинотеатри” акцияси ташкил этилади

мар 18 / 2020
alt
 
Ўзбекистонда Наврўз байрами кунлари ТВ орқали 30 та янги кино премьераси намойиш этилади. Бу ҳақда "Ўзбеккино" маълум қилди.
 
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги телевидениеларга бепул асосда 30 та янги фильм тақдим этади. Улар орасида “Қўқон шамоли”, “Авлоний” , “Биринчи август” ва бошқалар бор. 
 
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги телевизион эфир вақтини тўлдириш учун давлат ва нодавлат телеканалларга кинофонддан 750 бирликдаги материалларни тақдим этган.
 
Коронавирус тарқалиши хавфи сабаб Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасалари, мактаблар ва олий таълим ҳамда нодавлат таълим муассасалари вақтинчалик таътилга чиққан. Шунингдек, оммавий ва бошқа турдаги тадбирлар бекор қилинган. Айнан шу кунларда фуқаролар уйда янги фильмларни томоша қилиши учун шароит яратиб бериш мақсадида мазкур акция ташкил қилинади.
 
Акциянинг биринчи босқичида 250 дан ортиқ турли жанрдаги киноматериаллар намойиш қилинади.
 
Эслатиб ўтамиз, коронавирус Ўзбекистонда кинотеатрлар фаолияти тўхтатилган. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *