Instagram: Ўзбек санъаткорларининг Янги йил остонасидаги табриклари (ФОТО)

дек 31 / 2015

alt

Янги 2016 йил кириб келишига саноқли соатлар қолди. Ўзбек санъатининг эстрада, кино, рақс соҳаси вакиллари Янги йил арафасида байрам табрикларини ўз саҳифаларига ёзиб қолдиришмоқда. Қуйида ана шу табриклар ва байрамга мос суратларни ҳавола этамиз.

Хонанда Умидахон: “Ҳаммани кириб келаётган Янги йил, яъни 2016 йил билан чин дилдан табриклайман. Ҳамма эзгу ниятларга эришиш насиб этсин. Соғлик-саломатлик ва омад, чўнтакка кўп даромад насиб этсин. Янги йил билан!”

alt

Актёр Азиз Раметов: “Кириб келаётган Янги йил билан!”

alt

Хонанда Каниза Аҳмедова Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг хонадонида меҳмон бўлиб, байрамона безатилган арча ёнида суратга тушди.

alt

Хонанда Нилуфар Усмонова эса одамларга (Инстагрмадаги обуначилари бўлса керак) қарата мулойимроқ бўлишни, уруш-жанжал қилмасликни илтимос қилди. Сўнг “Байрам муборак!” дея табриклади.

alt

Раққоса Паризода: “Азиз юртдошларим. Кириб келаётган Янги йил барчамизга қутлуғ бўлсин!”

alt

Актриса Муқаддас Саъдуллаева: “Ҳамма ҳаммани кириб келаётган 2016 йил билан табриклайман! Келаётган йил барчага бахт-омад олиб келсин. Барча эзгу ниятлар рўёбга чиқсин. Ҳар бир кун қувончлардан иборат бўлсин. Юртимиз тинч бўлсин. Хонадонларимиздан қут-барака аримасин. Байрам муборак азизлар!”

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон: “Азиз юртдошлар! Янги йил муборак! 2016 йил ҳаётингиздаги энг чиройли, энг омадли, энг файзли йиллардан бўлсин! Энг муҳими 2016 йил давомида соғ-саломат бўлинг. Юртимиз тинч бўлсин. Ўйлаган орзу-ниятларингиз ортиғи билан амалга ошсин. Оилаларимиз бахтли-саодатли бўлсин!”

alt

Актёр Муҳаммад Али ҳам кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, Қорбобо билан тушган суратини жойлади.

alt

Хонанда Севинч Мўминова: “Янги йил билан!”

alt

Хонанда Дилсўз эса кириб келаётган йил мучал бўйича маймун йили бўлгани боис, маймун кўринишига ўхшатиб тайёрланган таом суратини ҳавола этган ҳолда “байрам бошланди”, деб ёзган.

alt

Муниса Ризаева: “Қадрдонлар кириб келаётган Янги йил билан табриклайман. Янги йил фақатгина бахт, омад ва ўйлаган орзу-ниятларни ижобатини олиб келсин. Ура, ура, ура!”

alt

Фото: Instagram.com/sardorrahimxon, muhammad_ali23, sevinchofficial, dilsoz_singer, munisarizaeva, umidaxonxojieva, azizrametov_5555, kaniza_ahmedova, nilufarusmonova, parizodaraqqosa, muqaddas_sadullaeva

  • Мехмон3
    06 декабр 2016, 21:53

    Муниса б-н Нилуфар вох

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *