Хонанда Тамила иккинчи маротаба лицензиясидан айрилди

фев 02 / 2016

alt

Лицензиат Эсмеральда Рахматова (Тамила) Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 1 февралдан тугатилди. Бу ҳақда бирлашманинг ахборот хизмати маълум қилади.

Аввалроқ, Тамиланинг мессенжерларда тарқалган беҳаё видеоси катта шов-шувга сабаб бўлганлиги, шундан сўнг Instagram ижтимоий тармоғи орқали хонандани кузатиб бораётган фойдаланувчиларнинг аксарияти унга ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилиб, уни ҳаёсизликда айблашгани хабар қилинганди. Маълумотларга қараганда, Тамила айни дамда Тошкентдан Қозоғистонга кўчиб ўтган. 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 1 июлдан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан лицензия битимида назарда тутилган талаблар ва шартларни бузганлиги сабабли хонанда номига берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган ва шу йилнинг ноябрида Тамиланинг лицензияси қайтариб берилган эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *