Хонанда Камилла "Энди севмагандай" таронасига ўзгача клипни тақдим этди

дек 14 / 2015
alt
 
Клип 3D форматида «Pomidor entertainment» продюссерлик марказида тайёрланди. Клипни тайёрлаш жараёни 3 ой давом этди. 
 
Клипдаги бош қахрамон Камилланинг ўзидан чизиб олинган. 
 
Камилла - ёш, истеъдодли хонанда. Ижодини 4 ёшидан Тошкентдаги "Алладин" эстрада гуруҳидаги илк чиқишларидан бошлаган. 2009 йил фортепиано йўналиши бўйича  мусиқий мактабни аъло баҳолар билан тамомлаб, Эстрада ва Цирк коллежининг "Эстрада вокали" факультетига ўқишига киради. 2012 йил эса Ўзбекистон санъат ва маданият институтининг талабаси бўлади. 2015 йил  "Pomidor entertainment" продюсерлик маркази билан шартнома имзолаб, бугунги кунда "Камилла" тахаллуси остида ижод қилмоқда. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *