Х Халқаро рақс танлов-фестивалида ҳамюртимиз 3-ўринни эгаллади

окт 24 / 2018

– Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида 12 мамлакатнинг 130 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этди

– Фестивалда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби иккинчи босқич магистранти Шерзод Кенжебоев ҳам иштирок этди

alt

Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида 12 мамлакатнинг 130 нафардан ортиқ вакиллари иштирокида Маҳмуд Эсамбаев номидаги Х Халқаро рақс танлов-фестивали бўлиб ўтди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, Фестивалда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби иккинчи босқич магистранти, “Ниҳол-2017” давлат мукофоти совриндори Шерзод Кенжебоев ҳам иштирок этган.

Халқаро фестиваль ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра Шерзод Кенжебоев “Яккахон рақс” номинациясида 3-ўринни қўлга киритди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *