ЎзДСМИда Актёрлик санъати таълим йўналишида махсус сиртқи бўлим ташкил этилади

дек 14 / 2017

alt

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида актёрлик санъати таълим йўналишида махсус сиртқи бўлим ташкил этилади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори имзоланди.

Ҳужжатга кўра, махсус сиртқи бўлим 2018/2019 ўқув йилидан очилади. Иқтисодиёт, Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим, Молия вазирликлари махсус сиртқи бўлим учун қабул квоталарини белгиланган тартибда шакллантиради.

Президентнинг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг актёрлик санъати таълим йўналишидаги махсус сиртқи бўлимга ушбу ёки турдош таълим йўналишлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига, театр ва бошқа маданият муассасаларида таълим йўналишига мувофиқ камида уч йил амалий иш стажига ҳамда белгиланган тартибда тавсияномага эга бўлган иқтидорли абитуриентларни қабул қилиш кириш тест синовларисиз, ижодий имтиҳонлар орқали амалга оширилади.

Махсус сиртқи таълим шаклида ўқиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *