"Ўзбекнаво" хонандаларнинг жонли ижро бўйича маҳоратини синовдан ўтказади

дек 23 / 2015

alt

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги “Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги ҳамда Лицензия учун давлат божи ставкалари, концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш учун бир маротабалик рухсатнома бериш тартиби ҳақидаги низомлар тасдиқланган

Илгари тижорат ва реклама мақсадида ташкил этиладиган концерт-томошалари учун гувоҳнома берилган бўлса, энди ҳар бир ўтказиладиган тадбир сценарийси ва дастурлари мутахассислар томонидан ўрганилиб, бепул рухсатнома бериладиган бўлди. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши томонидан яккахон ижрочиларнинг профессионал маҳоратини ошириш ва ижодини холисона баҳолаш мақсадида ҳар йили жонли ижро асосида маҳорат синовлари ташкил этилади. Синовдан ўтолмаган санъаткорлар 3 ойдан сўнг қайта имтиҳон топширади. 

Тадбирда миллий анъана ва қадриятларимизга, ахлоқ-одоб қоидаларига мос келадиган қўшиқ ва клиплар яратиш, ёш ижрочиларнинг маънавий оламини юксалтиришга қаратилган ишларни кучайтириш зарурлиги қайд этилди. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ёш ижрочиларнинг хулқ-атвори, саҳна маданияти, қўшиқлар матни ва мазмунини янада бойитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, дейилади хабарда.

 

  • Мехмон
    13 янвuary 2016, 18:02

    Жонли ижро яхши албатта, санъат сохасини масхарабозлар босиб кетди, пул топиш манбаига айлантиришмокда баъзи бир чиройли кизлару айрим уятсиз йигитлар. Аввал санъатни сир асрорларини урганиш керакмасмикин, назариясини урганиш керакмасмикин, галвир кутарилганда курамиз хакикий санъаткорларни. Фонограмма оркали халкни алдаб юриш уятку. Айникса хозир туйларда хам фонограмма оркали кушик куйлашмокда. Фонограммани ишлатадиган уз жойи бор биз хам тушунамиз.

  • Мехмон
    26 декабр 2015, 14:38

    “Ўзбекнаво” миллий анъана ва қадриятларимизга, ахлоқ-одоб қоидаларига мос келадиган қўшиққа эътибор-келажакга эътибор деб ўйлайман. Албатта янгиликлар билан.

  • Мехмон
    26 декабр 2015, 14:17

    Фонограмма оркали канчалари,узларича хонанда булиб колган, ва биз ешларни чалгитиб,узларига ургатиб булишган.

  • Мехмон
    24 декабр 2015, 16:11

    Саньаткорларга жонли ижро борасида маҳорат мактаби зарур. Бу мавзуда куп гапирилмоқда. Аммо натижа эса йўқ.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *