"Ўзбекконцерт" раҳбари Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги "Selfi Mening Prezidentim" қўшиғига муносабат билдирди

фев 08 / 2019

alt

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари Одил Абдуқаҳҳоров журналистлар иштирокидаги матбуот анжуманида сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган ва кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлган “Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжоновнинг "Selfi Mening Prezidentim" қўшиғи ҳақида фикр билдирди.

– Ушбу қўшиқ «Zo‘r TV» ТВ канали билан ҳамкорликда олинган ва кенг жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Президентимиз санъаткорларнинг рекламасига муҳтож эмас. Давлатимиз раҳбарининг амалий ишлари сабаб, бутун дунё тан олмоқда. Биз бугун Ж.Позилжоновга индамасак, эртага бошқаси ҳам шунақа қўшиқ айтиб чиқиши мумкин. Кимгадир яхши кўринишни истаётганлар халқ учун хизмат қилиб, ўз ишини масъулият билан қилсин,– деди муассаса директори О.Абдуқаҳҳоров.

Шунингдек, муассаса раҳбари Ж.Отажонов ижросидаги “Қадди баланд-эй” қўшиғига ишланган видеоклипда ҳам миллийлигимизга мос бўлмаган кадрлар борлигини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги «Selfi Mening Prezidentim» қўшиғи бўйича суриштирув ишлари бошлангани маълум қилинганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *