"Ўзбеккино" юртимиз ҳақида ҳужжатли фильмлар суратга олишда BBC билан ҳамкорлик қилади

сен 19 / 2019

alt

Сўнгги йилларда Марказий Осиёда юз берган тарихий ўзгаришлар, жумладан, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларнинг қайта тикланиши ва бу ўзгаришлар оддий одамлар, умуман, минтақа  ҳаётига қандай таъсир кўрсатаётгани ҳақида ҳикоя қиладиган бир  қатор ҳужжатли ҳамда тарихий ва маданий йўналишда қатор фильмлар суратга олинади. Бу бўйича “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбарияти BBC Broadcasting House компанияси  вакиллари билан  Лондонда учрашиб, келишувга эришган.

Учрашувда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов ҳамкорликда нафақат ҳужжатли фильмлар яратиш, балки Ўзбекистондаги ёш ҳужжатли кино усталарининг ижодий савиясини оширишга қаратилган ўқув-семинарларини мунтазам равишда ўтказиш муҳимлигини таъкидлаган.

— Кино ҳақида сўз бораркан, ҳужжатли кинодек дунёга машҳур жанрни унутмаслик керак. Бугунги кунда кенг аудиторияни жалб қила оладиган  ҳужжатли фильмлар яратишда ўзига хос усуллар, ижодий ёндашувлар мавжуд. Умид қиламизки, ушбу лойиҳа дунёга янги Ўзбекистон ва унинг буюк тарихи ҳақидаги янги фильмларни тақдим этиш баробарида,  Ўзбекистон  ҳужжатли киноси ёш вакилларининг янада камол топиши, тажриба орттириши, янги кўникмалар ҳосил қилишида муҳим ўрин тутади, - деган “Ўзбеккино” раҳбари.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *