Ўзбекистонлик актёр "Юлдузлар жанги:Кучнинг уйғониши" фильмида рол ижро этди

дек 23 / 2015

alt

Айни вақтда Лондонда истиқомат қилувчи Рашид Шадат фильмда Жакку сайёраси вакили ролини ижро этди. У фильмнинг бошида сайёрани босқинчилардан ҳимоя қилаётган жангчилардан бири сифатида намоён бўлади, деб хабар беради MyDay.

alt

Актёрнинг маълум қилишича, у 5 ой давомида синовлар, кастингларда иштирок этган ва ролга тасдиқлангач, фильм режиссёри Жей Жей Абрамс билан кўришган. «Болалигимдан фантастикани яхши кўраман. Кичик рол ўйнаган бўлсамда, болаликдаги орзуимни рўёбга чиқардим», дейди ўзбекистонлик актёр.

Рашид Шадат «Бажариб бўлмас миссия», Жеймс Бонднинг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилувчи «Спектр» фильмларида ҳам кичик ролларни ижро этган. У  Ўзбекистонда «Илҳом» театрида ижод қилган, бир нечта ўзбек фильмларида, хусусан, «Хўжа Насриддин: ўйин бошланди» картинасида суратга тушган.

17 декабрь куни Тошкентда «Юлдузлар жанги:Кучнинг уйғониши» фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Намойишнинг биринчи куни «Royal Cinema» кинотеатрига 798, дам олиш кунлари 1800 дан ортиқ киши ташриф буюрган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *