Ўзбекистондаги ягона халқаро кинофестиваль бу йили ўтказилмайдиган бўлди

ноя 28 / 2019

alt

Ҳар йили ноябрь ойининг охирида, яъни 28 ноябрь санасида Ўзбекистонда халқаро кинофестиваль “PROlogue” нинг очилиш маросими ўтказиларди. Аммо бу йил кинофестиваль ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий кинокомиссияси раҳбари Мухлиса Азизова ўзининг facebook саҳифасида маълум қилган.

Мухлиса Азизова “PROlogue – 2019” бизнинг киномизнинг мотивацияси, афсуски бу йил бу содир бўлмайди”, дея хабар қолдирган.

Ўзбекистон миллий кинокомиссияси раҳбари кинофестивалнинг нима учун ўтказилмаслиги ҳақида ҳеч қандай сабаб келтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, “PROlogue” кинофестивали 2015,  2016, 2017 ва 2018 йилларда ўтказилган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *