Ўзбекистонда 7 та янги музей очилади, 33 таси ёпилади

дек 18 / 2017

alt

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури қабул қилинди.

Дастур мамлакатнинг барча ҳудудларидаги музейларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш режаларини ўз ичига олади.

Ҳужжатга мувофиқ, миллий ва хорижий тажрибалар ҳисобга олинган ҳолда экспонатлар хавфсизлиги ва сақланишини яхшилаш, ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва имконияти чекланган шахсларнинг музейларга ташрифи учун шароитларни яратиш бўйича ишлар амалга оширилади.

Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Фарғона вилоятларида давлат музей-қўриқхоналари ташкил этилиб, Бухоро, Самарқанд ва Хивадаги музей-қўриқхоналар фаолият яхшиланади.

2018—2019 йилларда барча шаҳар ва туманлардаги маданият ва истироҳат марказларида ҳудудлар тарихи, маданияти, табиати ва одамлари ҳаёти ҳақида сўзловчи кўргазма-экспозициялар очилади.

7 та янги музей очилиб, 21 таси қайта ташкил этилади ва 33 та музей ёпилади (рўйхати билан шу ерда танишиш мумкин).

Дастурни амалга ошириш учун 572,354 миллиард сўм маблағ ажратиш режалаштирилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг