Ўзбекистон киноижодкорларидан Оскар мукофотига аризалар 12 сентябргача қабул қилинади

сен 07 / 2019

alt

Ўзбекистон Оскар қўмитаси Оскар мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига Ўзбекистон киноижодкорларидан аризалар қабул қилиш давом этаётганлигини маълум қилди.

Аризалар жорий йилнинг 27 августидан 12 сентябрига қадар Ўзбекистон Оскар қўмитасининг координацион маркази ҳисобланган Ўзбекистон миллий кинокомиссиясида қабул қилинади.

Иккинчи босқич – келиб тушган мурожатлар 13-14 сентябрь кунлари Қўмита томонидан кўриб чиқилади. 16 сентябрь куни АҚШ киноакадемияси мукофоти учун Ўзбекистон номидан илгари суриладиган фильм номи расман эълон қилинади.

Танловда фақатгина давомийлиги 40 дақиқадан кам ва асосий тили инглиз тили бўлмаган бадиий тўлиқ метражли фильмлар иштирок этиши мумкин.

Фильм кинотеатрларда прокатга чиқишидан олдин, уни телевиденияда ёки интернетда намойиш қилиш ва DVD форматларида тарқатиш тақиқланади, лекин кинофестивалларда қатнашишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, номзод фильм 2018 йилнинг 1 октябридан 2019 йил 30 сентябрига қадар камида 7 кун давомида кинотеатрларда намойиш қилинган бўлиши лозим.

92-Оскар мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими 2020 йил 9 февралда Лос-Анжелес шаҳридаги  машҳур «Dolby» театрида бўлиб ўтади.