Ўзбекистон илк бор Берлин халқаро кинофестивалида иштирок этади

фев 05 / 2019

alt

Ўзбекистон делегацияси 7-15 февраль кунлари бўлиб ўтадиган жаҳон киносаноати вакиллари учун йирик тадбирлардан бири – Европа кинобозорида биринчи марта ўз тақдимотлари билан иштирок этади, деб хабар бермоқда “Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизмати.

Бу Берлин халқаро кинофестивали доирасида ташкиллаштирилади. 

Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ҳамда Европа кинобозори ўртасида эришилган келишувга кўра, бу йил киномаркетнинг кўплаб стендлари орасида Ўзбекистон миллий павильони ҳам бўлади. Унда мамлакатимизнинг тажрибали ва ёш киномутахассисларидан иборат делегация қатнашиб, хорижий кинокомпаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон делегацияси жаҳон киносаноати вакиллари билан ҳамкорликда ишлаш ҳамда чет эл кинокомпанияларини фильмлар суратга олиш учун юртимизга таклиф қилиш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни мақсад қилган.

Мутахассислар кинотуризм истиқболли соҳа эканига ишонч билдирмоқда. 

Ушбу павильонни ташкиллаштиришда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси яқиндан кўмаклашди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *