Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева вафот этди

мая 14 / 2019

alt

Бугун ўзбек театрининг таниқли намоёндаси – Ўзбекистон халқ артисти Яйра Абдуллаева 88 ёшида вафот этди.
 
Яйра Абдуллаева 1930 йилда Тошкентда таваллуд топган. У ўзбек лапарчилик ва қўшиқчилик санъатининг тамал тошини қўйган ижодкор Тамарахонимнинг жияни эди.
 
1944-1945 йилларда Гавҳар Раҳимова бошчилигидаги хотин-қизлар ансамблида фаолият бошлаган Яйра Абдуллаева 1950 йилда ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатган ва шу йилдан Ўзбек Миллий академик драма театрида иш бошлаган. 
 
Яйра Абдуллаева кўплаб саҳна асарларида бош ролларни ижро этган. Жумладан, “Қутлуғ қон”да Гулнор, “Бой ила хизматчи”да Гулбаҳор, “Мирзо Улуғбек”да Гавҳаршодбегим каби образларни етук ва профессионал даражада ижро этиб, ўзбек театр санъати тарихида ўчмас из қолдирган. 
 
Яйра Абдуллаева 1964 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони, 1998 йилда “Дўстлик” ордени, 2011 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
 
Таҳририятимиз номидан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *