Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов вафот этди

янв 18 / 2019

alt

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 87 ёшида вафот этди. Мазкур хабарни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати тасдиқлади.

Аввалроқ Қўқон шаҳрида фильмни суратга олиш жараёнида иштирок этаётган таниқли актёрнинг тўсатдан тоби қочиб Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказига олиб келингани хабар қилинганди.

Беморни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази бош директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Абдуҳаким Ҳожибоев кўрикдан ўтказиб, операция қилган эди. Жарроҳлик амалиёти мураккаб кечгани сабабли унинг давомийлиги 6 соат давом этган. Аҳволи оғирлигича қолаётгани маълум қилинганди.

Пўлат Саидқосимовнинг жаноза намози 19 январь куни пешин намози вақтида Сағбондаги масжидда ўқилади.

Пўлат Саидқосимов 1931 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1954 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. Фаолиятини Ҳамза номидаги Ўзбек драма театрида бошлаган. «Муҳаббат можароси», «Абу Райҳон Беруний», «Чол ва набира», «Шайтанат» каби ўнлаб кино ва видеофильмларда роль ўйнаган.
 
1969 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1979 йилда эса Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган. 2001 йили эса «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *