Ўзбек хонандаси Лондон Қироллик операси саҳнасида куйлайди

янв 11 / 2016

alt

Мазкур театрнинг интернетдаги саҳифасида қайд этилишича, ўзбекистонлик опера хонандаси Нажмиддин Мавлонов биринчи марта Пуччинининг “Таска” операсидаги Каварадосси партиясини ижро этади, деб ёзади МyDay нашри.

Маълумот учун, Нажмиддин Мавлонов кўплаб дунё опера саҳналарида ҳам чиқишлар қилган. У 1979 йил Самарқандда туғилган. 2003-2010 йилларда Алишер Навоий номидаги ДАКТда хонанда сифатида фаолият кўрсатган. 2010 йилда Москвадаги Станиславский ва Немирович-Данченко номидаги мусиқали театрга тенор-хонанда сифатида таклиф этилган. Хонанда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея, Франция, Италия, Ирландия, Чехия ва бошқа мамлакатларнинг шаҳарлари бўйлаб гастрол сафарларида фаол иштирок этади.

alt

Лондон Қироллик операси (The Royal Opera), шунингдек, Ковент-Гарден театри деб ҳам юритилади. Театрга Буюк Британияда 1946 йилда асос солинган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *