Euronews телеканалида Сурхондарё тарихи ҳикоя қилинди

дек 15 / 2015

alt

Кўрсатувда Ўзбекистоннинг жанубида жойлашган 2500 йиллик бой тарихга эга Термиз шаҳри, унинг қачонлардир Марказий Осиёда буддизм юраги ва Буюк Ипак йўлининг бекатларидан бири бўлгани, шаҳардаги Фаёзтепа ибодатхонаси ҳақида маълумотлар берилади.

Археолог Баҳодир Турғунов Термиз давлат университети талабаларини Фаёзтепаниннг тарихи, деворий суратлари, ҳайкалтарошлик намуналари билан таништиради.

Шунингдек, кўрсатувда археологик қазишмалар пайтида топилган ҳайкаллар, терракоталар, деворий суратлар ва қимматбаҳо тошлар сақланаётган Термиз археология музейи ҳақида ҳам маълумотлар берилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Euronews телеканалида Самарқанд, Бухоро ҳақидаги кўрсатувлар намойиш этилган эди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *