"Эътироф" мукофоти билан тақдирланган актриса Юлдуз Ражабова маросимга нима учун келолмаганини сир тутди

дек 23 / 2015

alt

Бунинг сабабини билиш учун “Даракчи” нашри актриса билан боғланди. Актриса маросимга бориши ҳақида хабар беришганида шаҳардан ташқарида жуда муҳим съёмкада бўлганини, об-ҳаво жуда ёмонлиги сабаб ўз вақтида етиб кела олмаганини айтди.

“Қайси фильмнинг суратга олиш ишларида қатнашаётгандингиз?”, деган саволга Юлдуз РажабоваСир бўла қолсин”, деган жавобни берди.

Бундан аввал айнан “Эътироф-2015” маросими ўтказилаётган бир пайтда хонанда Лола Йўлдошева ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида янги қўшиғига клип суратга олаётгани ва унда актриса Юлдуз Ражабова суратга тушаётганини маълум қилганди. Шу билан бирга хонанда бу йилги “Эътироф” маросимига таклиф қилинмаганини ҳам айтганди.

  • Мехмон
    24 декабр 2015, 16:01

    Тарихий тадбирларга ҳурматсизлик ёки эътиборсизлик. Ҳар қалай тадбир ташкилотчилари томонидан огоҳлантирилгандир.

  • Мехмон
    24 декабр 2015, 09:10

    яхши бахона

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *