Энрике Иглесиас Тошкентда концерт беради

дек 19 / 2017

alt

Испаниялик машҳур қўшиқчи Энрике Иглесиас 28 декабрь куни «Истиқлол» санъат саройида концерт беради. Бу ҳақда «Истиқлол» санъат саройи директори Исроил Ғуломовга таяниб, “Дарё” хабар берди.

Исроил Ғуломовнинг айтишича, концерт дастури  ижтимоий тармоқларда тарқалгани каби Халқаро форумлар саройида эмас, «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Ҳозирча концерт дастурининг билет нархлари маълум эмас.

Маълумот учун, Энрике Иглесиас 1975 йил 8 май куни Испаниянинг Мадрид шаҳрида туғилган. Энрике Иглесиас ҳозирги кунда Лотин Америкаси мусиқасининг энг таниқли қўшиқчисидир. Унинг Bailando видео клипи Youtube ижтимоий тармоғида 2,5 млрд маротаба кўрилган.

Қўшиқчинг Ring my bells, Escape, Bailamos, Hero қўшиқлари ҳам хит даражасига чиққан. Энрике Иглесиаснинг отаси Хулио Иглесиас ҳам машҳур қўшиқчи бўлиб, у ҳам ўз вақтида Тошкентга келган эди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *