Бухорода ўтказиладиган Халқаро форумга 14 нафар хорижий ОАВ вакиллари ташриф буюради

фев 20 / 2019

alt

Аввалроқ, 21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрининг Ёшлар Марказида Зиёрат туризми бўйича биринчи Халқаро форуми бўлиб ўтишини хабар қилган эдик.

Форумда 120дан ортиқ ислом дунёсидаги нуфузли халқаро ташкилотлар, тегишли идоралар, дин уламолари, олий ўқув юртлари, сайёҳлик маъмуриятлари, илмий-академик доиралар, зиёрат туризми бўйича туристик компаниялар вакилларидан иборат хорижий меҳмонлар, шунингдек, маҳаллий ОАВ вакиллари ва туроператорлар иштирок этади. 

Шу билан бирга, Зиёрат-туризми бўйича форум ҳамда республика туристик салоҳиятини кенг ёритиш мақсадида, 14 нафар хорижий ОАВ вакиллари, жумладан, Euronews (Франция), Al Jazeera (Қатар), «Аль-Ахрам аль-Иктисади» (Миср) журнали ва Diplomatic News (Покистон), «Коммерсант» (Россия), «Аль-Важхат» (Уммон), Al Hayat (Саудия) газеталари ходимлари ҳам иштирок этишади.

Қайд этиш жоизки, ҳукумат томонидан Ўзбекистоннинг зиёрат туризми йўналишидаги жозибасини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 5 январь кунидан Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний-маънавий мероси ва анъаналарини ўрганиш учун ташриф буюрувчи хориж фуқароларига 2 ойгача бўлган муддат билан берилувчи Pilgrim visa жорий этилди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *