Бу йилги "Эътироф" миллий мукофотига кимлар сазовор бўлди?

дек 21 / 2015

alt

Унда маданият ва санъат, спорт, телевидение ва радио соҳаларининг вакиллари жами 23 та номинация бўйича мукофотга сазовор бўлди:

“Йилнинг энг яхши театр актёри” - Феруз Бурхонов;

“Йилнинг энг яхши театр актрисаси” - Шаҳло Темирова;

 “Йилнинг энг яхши киноактёри” - Шоҳруҳ Насимов;

“Йилнинг энг яхши кино актрисаси” - Юлдуз Ражабова;

 “Йилнинг энг яхши тарихий аёл образи” - Гулбаҳор Йўлдошева “Зулфияхоним” образи учун;

“Йилнинг энг яхши ёшлар дастурлари продюсери” - Бахтиёр Сафаров;

“Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши” - Жасванбек Анназаров;

“Йилнинг энг моҳир ҳунарманди” - Жасур Жумаев;

“Йилнинг энг яхши радиобошловчиси” - Иброҳим Аҳмедов;

“Йилнинг энг яхши журналисти” - Жамшид Умрзоқов;

 “Йилнинг энг яхши спортчиси” - Дмитрий Шокин;

“Йилнинг энг яхши спорт мураббийи” - Жалол Юсупов;

“Йилнинг спорт маликаси” - Диёра Келдибоева;

“Йилнинг паралимпиячиси” - Ҳусниддин Норбеков;

“Йилнинг энг яхши бастакори” – Ойдин Абдуллаева;

“Йилнинг энг яхши балетмейстери” – Чаросой Журабоева;

“Йилнинг энг яхши раққосаси” – Дилором Мадраҳимова;

“Энг яхши опера аёл хонандаси” – Ширин Маматова;

“Йилнинг энг яхши гуруҳи, ансамбли, оркестри” – Ойбек ва Нигора;

“Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси” – Абдурашид Йўлдошев;

“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” – Малика Эгамбердиева.

Шунингдек, “Эътибор, эҳтиром ва эъзоз” йўналишида мукофот Нуриддин Ҳамроқуловга топширилди. Мукофотни санъаткорнинг ўғли Ойбек Ҳамроқулов қабул қилиб олди.

“Санъатдаги хизматлари учун” мукофоти марҳум Нуриддин Ҳайдаровга берилди. Мукофотни унинг ўғли Ҳожиакбар Ҳайдаров қабул қилиб олди.

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ҳамкорлигида ўтказилди.

Фото: sayyod.com

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *