"BRAVO" жамоаси ҳамда Ҳалима Ибрагимованинг лицензияси тугатилди

фев 27 / 2019

alt

“BRAVO” жамоаси аъзолари ҳамда Ибрагимова Ҳалима Убайдуллаевналарга берилган лицензиялар 26 февраль кунидан амал қилиши тугатилди. Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" ДМ матбуот хизмати хабар қилади.
 
Қайд этилишича, сўз усталари билан муассаса ўртасида тузилган лицензия битимларининг талаблар ва шартлари қўпол равишда бузилган, яъни ўтказилган концерт дастурларида муассасага топширилган сценарийдан четга чиқиб, миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар, фаҳшни тарғиб қилувчи ҳажвиялар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этилган ҳамда ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига риоя қилинмаган.
 
Шу билан бирга, “Гап йўқ-триоси” аъзолари – Сардор Ташмуҳамедов, Лалиддин Холматов ва Санжар Исабаевлар ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган мазмунан саёз, мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар ижросида бўлган “оммавий маданият” ва ахлоқсизлик ғояларини тарғиб этувчи видео клипларни ижтимоий тармоқларда тарқатганлиги учун огоҳлантирилди ҳамда келгусида шу каби ҳолатлар такрорланса, уларнинг лицензиялари ҳам тўхтатилиши маълум қилинди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *