Болаларга мўлжалланган "Чўл эртаги-2" экологик мультипликацион фильмининг тақдимоти ўтказилди

янв 08 / 2016

alt

Болалар учун мўлжаллаб ўзбек, рус ва инглиз тилларида яратилган “Чўл эртаги-2” мультфильми Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ноёб жонивор – сайғоқларни асрашга бағишланган.

Тадбир Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Экомактаб” нодавлат нотижорат ташкилоти, Сергели туманидаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. 

– Ушбу фильмни яратиш учун “Тасвирий санъат ва дизайн” тўгарагимизнинг ёш аъзолари беш юздан зиёд расм тақдим этди, – дейди Сергели тумани “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази тўгарак раҳбари Сайфиддин Икромов. – Энг яхши ижодий ишлар сараланиб, фильмни суратга олишда фойдаланилди. “Чўл эртаги-1” фильмини томоша қилган болалар унинг 2-қисмида кичкина сайғоқнинг саргузаштларига гувоҳ бўлади. Шунингдек, фильмда инсон ва табиат муносабатлари уйғунлиги, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш масалалари тасвирланган. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *