Бокуда "Ширваншоҳлар мероси Ватанига қайтади" номли кўргазма бўлиб ўтди

окт 30 / 2018

– Кўргазмада дунёдаги энг йирик музейлардан олиб келинган ноёб экспонатлар намойиш этилди

alt

Озарбайжон пойтахти Бокуда "Ширваншоҳлар мероси Ватанига қайтади" номли кўргазма бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон маданият вазирлиги қатнашди.

"Замонавий Озарбайжондан тарихий Ширваншоҳлар давлатига саёҳат" халқаро конференцияси доирасида Ширваншоҳлар саройи мажмуасида ўтказилган кўргазмада дунёдаги энг йирик музейлардан олиб келинган ноёб экспонатлар намойиш этилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Кўргазманинг асосий экспонатлари Истанбул ҳарбий музейидан олиб келинган. Ширваннинг сўнгги ҳукмдори Фаррух Ясарга тегишли бўлган тўртта дубулға, Ширваншоҳлар саройидан XVI асрдаги қонли урушлардан сўнг олиб кетилган экспонатлар, шунингдек, Ширваншоҳ Кей-Кубад ва Ширваншоҳ Ҳалилуллоҳнинг жанговар зирҳлари кўргазма учун олиб келинган.

alt

Шунингдек, Грузия миллий музейидан олиб келинган Пир Ҳусайн мақбарасига тегишли плитка намуналари ҳам йиғилганлар эътиборини тортди”, — дейди “Ичеришеҳер" давлат тарихи архитектура қўриқхонаси бошқармаси бошлиғи Аскер Алекберов.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *