"Барон" фильми учун бир кунда 4,5 мингта чипта сотилди

янв 25 / 2016

alt

21 январдан бошлаб Алишер Навоий номидаги киносаройнинг барча ўнта залида фақат “Барон” фильми намойиш этилмоқда. “Darakchi.uz” сайти мухбирининг маълумот беришича, касса ходимлари 23 январь куни “Барон” фильми учун 4,5 мингта чипта сотилганини айтди. Уларнинг сўзларига кўра, бундай воқеа киносарой тарихида ҳали бўлмаган.

Фильмда ҳозирги кунда бутун дунёда жиддий муаммога айланган гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши олиб борилаётган кураш ҳақида ҳикоя қилинган. 

Фильмда бош ролларни Жавоҳир Зокиров, Улуғбек Қодиров, Шаҳло Темирова, Дилноза Кубаева, Жамила Ғофурова, Исо Тўраев, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Раъно Шодиева, Дилором Эгамбердиева, россиялик киноактёрлар Фарҳод Маҳмудов, Адрей Смоляков, Виктор Вержбицкий, Андрей Прилучный, Голливуд актёри Гассан Массуд ижро этишган

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *