"Барон" фильми премьера қилинадиган сана маълум бўлди

янв 14 / 2016

alt

Фильмда ҳозирги кунда бутун дунёда жиддий муаммога айланган гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши олиб борилаётган кураш ҳақида ҳикоя қилинган, деб хабар беради «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ахборот хизмати.

Мазкур фильмнинг оммавий ахборот воситалари ҳамда маданият ва санъат намояндалари учун ёпиқ премьераси жорий йилнинг 15 январ куни соат 14:00да Алишер Навоий номли кино саройи кичик залида, кенг жамоатчилик учун тақдимоти эса 16 январ куни соат 18:00 да Алишер Навоий номли кино саройида ўтказилиши режалаштирилган.

Картинада россиялик киноактёрлар Павел Прилучный, Андрей Смоляков (Россияда хизмат кўрсатган артист), Фарҳод Маҳмудов (Россияда хизмат кўрсатган артист), Виктор Вержбицкий (Росия халқ артисти), ўзбек актёрларидан Улуғбек Қодиров, Дилноза Кубаева, Жамила Ғофурова, Жавоҳир Зокиров, Муҳаммад Исо Абдулхаиров, Ҳабибулло Низомов, Шаҳло Темирова, Шаҳзода Матчанова, Сейдулло Молдахонов, Алихон, Ёқуб Аҳмедов (Ўзбекистон халқ артисти), Беҳзод Ҳамроевлар роль ижро этади.

Фильм воқеалари Тошкент, Термиз, Бойсун, Москва, Истанбул шаҳарларида суратга олинди.     

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *