"Барон" ҳам видео "қароқчилар" томонидан ўғирланди

янв 28 / 2016

alt

Катта экранларга чиққанига эндигина бир ҳафта бўлган “Барон” ҳам видео "қароқчилар”нинг эътиборидан четда қолмади. Фильмнинг сифатли нусхаси аллақачон қўл телефонлари ва дисклар орқали тарқалишга улгурди. Мазкур масала юзасидан qalampir сайти режиссёр Рустам Саъдиевга мурожаат қилди:
“Фильмнинг диски тарқаб кетганидан хабарим бор. Бироқ видео "қароқчилар”нинг қўлидаги диски катта экранларда намойиш этилаётганидан анча фарқ қилади. Фильмнинг хомаки нусхаси бозорлар ва диск дўконларида сотиляптими ёки йўқ, бунисидан хабардор эмасман. Лекин бу ишлар шунчаки жавобсиз қолмаслиги тайин. Мендан “Барон”нинг иккинчи қисмларини суратга оласизми, деб жуда кўп сўрашяпти. Фильмнинг давомини суратга олишим ва ўзбек киносининг янада ривожланиши, шубҳасиз кинотеатрларга келаётган томошабинларга боғлиқ. Менимча, ўзини ҳурмат қилган, юзлаб кишиларнинг меҳнатини қадрлайдиган асл томошабинлар фильмни кинотеатрларга келиб томоша қилишади”, - деди режиссёр.
 
Сайтнинг қайд этишича, бу воқеа режиссёр Рустам Саъдиев билан биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Режиссёрнинг ўтган йил катта шов-шувларга сабаб бўлган “Сотқин” номли картинаси ҳам катта экранларга чиққанидан бир ой ўтар-ўтмас “қароқчилар”нинг қўлига тушган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Барон” картинасининг премьераси 16 январь куни бўлиб ўтди.  21 январдан бошлаб Алишер Навоий номидаги киносаройнинг барча ўнта залида фақат “Барон” фильми намойиш этилмоқда. 

Фильмда ҳозирги кунда бутун дунёда жиддий муаммога айланган гиёҳвандлик ва наркобизнесга қарши олиб борилаётган кураш ҳақида ҳикоя қилинган. Фильм нафақат Ўзбекистон, балки Туркия ва Россияда ҳам суратга олинган.

  • шарифжон
    17 феврал 2017, 09:57

    Барон филими зу'р

  • Мехмон
    13 феврал 2016, 15:40

    Албатта яхши нарсани харидори кўп булади,видиеоқароқчилик қилиб кун кўрадиганлар ҳам бор.Рустам ака хафа булманг айрим филимларни охиригача кўришга одам хафсаласи булмайди. Лекин бир нарса ёқди Туркия,Россия вақеалари айнан уша ерда олинганлиги мақсадга муофиқ булган, ва филимни савиясини оширган

  • Мехмон
    31 янвuary 2016, 19:42

    Тезроқ теливезорда хам беринглар кино театрда кўришга вақт йўқ, ё дискни чиқаринглар(Ишлайдиган мухлислардан бири)

  • Мехмон
    30 янвuary 2016, 15:58

    бизда хам кино олса буларканку, бу филм тарихда колади Рустам Саъдиев,

  • Мехмон
    30 янвuary 2016, 15:55

    филми ажойиб. сужетларга бой хакики кино, рахмат сизга Рустам Саъдиев,

  • Анварбек
    28 янвuary 2016, 20:57

    Факат кориш керак бу кинони 100 марта эшитгандан бир марта курган яхши!кино саънатимиз ривожланяпти тезлик билан бир биридан зўр кинолар билан

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *