Андижонда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф хиёбони очилди

дек 11 / 2017

alt

Андижон шаҳрининг Амир Темур кўчасида замонавий ўзбек адабиётининг атоқли вакили, Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг бюсти ўрнатилган хиёбон барпо этилди. Шунингдек, Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ҳам қурилди. 2017 йил 25 июлда бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинганди.

Мактаб ва хиёбон қурилишига 2 миллиард 648 миллион сўмга яқин маблағ сарфланди.

Муҳаммад Юсуфнинг бюсти Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, ҳайкалтарош Шоҳрухбек Ўрозов томонидан яратилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамдаTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *