Америкалик таниқли продюсер Даниел Тутт Ўзбекистонда

янв 18 / 2019

alt

Американинг машҳур “Unity Productions Foundation” нодавлат фонди мамлакатимиздаги ижтимоий-маданий муассасалар билан ҳамкорликда ислом дини ва унинг тарихига оид қисқа метражли фильм суратга олиш ниятида.

Режиссёр ва моҳир продюсер, “UPF” ташкилотининг дастурлар бўйича директори Даниел Тутт мамлакатимиздаги сафари давомида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳам келди. 

Шунингдек ЎзДСМИда кино режиссёр билан учрашув ҳам ташкил этилди. Унда институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Давлат Муллажонов, Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати кафедраси мудири Иқбол Мелиқўзиев, "Ўзбеккино " миллий агентлиги вакили, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, профессор-ўқитувчилар ҳамда иқтидорли талабалар иштирок этишди.

– Ўзбекистонга келишимдан асосий мақсад, мен фоалият юритаётган “Unity Productions Foundation” нодавлат фонди томонидан тасвирга олиниши режалаштирилаётган ислом дини ва цивилизацияси тўғрисида қисқа метражли фильмга турли материаллар топишдир, – деди Даниел Тутт. – Бугун Ўзбекистоннинг санъат ва маданият институтига қилган саёҳатим давомида шунга амин бўлдимки, менимча, келажакда бизнинг Ўзбекистондаги фаолиятимизда керак бўладиган кўплаб фикр ва ғоялар, амалий ишлар бу ерда етарлича. Масалан, институтдаги баъзи ёшларнинг аниматция ва oператорликдаги маҳорати менга манзур бўлди. Улар билан албатта келажакда бирга ишлаймиз деган умиддаман.

Айтиб ўтиш лозимки, “Unity Productions Foundation” нодавлат фонди 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, ташкилотнинг асосий мақсади оммавий ахборот воситалари ҳамда турли фильмлар орқали турли динлар тарғиботига қарши курашишдир. Ислом ҳам дин ҳам илм сифатида ривож топган мамлакатимизда ушбу қисқа метражли фильмнинг суратга олинаётганлигининг асосий сабаби ҳам шунда.

– Сир эмас, бугун Америкада ислом динига нисбатан салбий фикрайдиган инсонлар етарлича. Бу табиий ҳол, чунки ушбу динга эътиқод қиладиганлар юртимизда атиги 2 ёки икки фоизни ташкил этади. Бизнинг мақсадимиз мана шундай қарашларни, барча динлар аслида эзгуликка хизмат қилишини ўз филимимиз орқали кўрсатиб беришдир, дейди таниқли режиссёр.

Ушбу ташкилот томонидан суратга олинган кино картиналар шу кунга қадар кўплаб халқаро совринларни қўлга киритганлигини ҳам эътироф этиш лозим.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *