27 апрель куни Самарқандда ош фестивали ўтказилади

апр 24 / 2019

alt

27 апрель куни Самарқандда ош фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Фестивалга турли вилоятлардан ошпазларни таклиф қилган. Бу ерга ташриф буюрган меҳмонлар турли хил ошларни татиб кўришлари мумкин.

alt

Фестиваль доирасида меҳмонлар ош тайёрлаш жараёнини кўриш, маҳорат дарсларида қатнашиш, ошпазлик сирларини ўрганиш имкониятига эга бўлади.

Фестиваль Самарқанд шаҳри, «Усталар маркази»даги «Ош маркази»да 27 апрель куни 10:00 да бошланади.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *