Амстердамда ўтган "Horecava-2016" меҳмонхона ва ресторан бизнеси халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг имкониятлари тақдим этилди

фев 03 / 2016

alt
Анъанавий “ “Horecava”” халқаро кўргазмасида ҳар йили меҳмонхона ва ресторан бизнеси соҳаси маҳсулотлари тақдим этилиши баробарида тармоқни ривожлантиришнинг янги тамойиллари муҳокама этилади ҳамда тадбир қатнашчилари ўртасида янги амалий алоқалар ўрнатилади. Меҳмонхоналар, сайёҳлик фирмалари, ресторан ва турли кўнгилочар муассасалар раҳбарлари, дизайнерлар ушбу тадбирнинг доимий иштирокчилари ҳисобланади.

Жаҳон АА қайд этишича, жорий йили Европа, Осиё ва Американинг турли мамлакатларида фаолият кўрсатадиган 600 дан зиёд компания ва ташкилот мазкур кўргазманинг иштирокчилари бўлишди, ҳаммаси бўлиб 50 минг нафардан зиёд киши “ “Horecava-2016”” иши билан танишди.

Ушбу нуфузли халқаро кўргазмада мамлакатимизнинг Белгиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон бўлмаси ташкил этилди. Республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг натижалари, ялпи ички маҳсулот, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида эришилган кўрсаткичлар, бу йўналишлардаги халқаро ҳамкорликка оид батафсил маълумотлар мазкур бўлмадан жой олди.

Шу билан бирга, кўргазма доирасида “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий ҳудуди, “Ангрен” ва “Жиззах” махсус индустриал зоналарининг тақдимоти ҳам ўтказилди. 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *