2015 йилда фарзандли бўлган санъаткорлар эслаб ўтилди

янв 04 / 2016

alt

"Афруз" гуруҳининг вакили Музаффар Бобохонов 5 февраль куни ўғил фарзандли бўлди. Чақалоқнинг исмини Иброҳим деб қўйишди.

alt

Хонанда Мамур Султонов ва актриса Севара Солиева 24 апрель санасида ўғилли бўлишди. Чақалоқнинг исмини Султон деб қўйишди.

alt

Раққоса Паризода 20 июлда иккинчи бор она бўлди. Қиз фарзандига Саъдия деб исм қўйишди.

alt

Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Хосият Ҳусанова 1 сентябрда 47 ёшида иккинчи фарзандли бўлди. Ўғлига Имрон деб исм қўйди.

alt

Хонанда Рухшона ва клипмейкер Санжар Маткаримов 6 сентябрда қиз фарзандли бўлишди. Чақалоққа Ҳабиба деб исм қўйилди.

alt

Саъдуллаевлар сулоласининг кенжа вакили актриса Муқаддас Саъдуллаева 11 сентябрда қиз фарзандли бўлди. Қизига Саъдияхон деб исм қўйди.

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон 9 октябрь куни учинчи бор ота бўлди. Ўғлига Муҳаммадали деб исм қўйди.

alt

Хонанда Дилдора Ниёзова ҳам 9 октябрда фарзандли бўлди. Иккинчи қиз фарзандига Муслимахон деб исм қўйилди.

alt

Хонандалар Дилсўз ва Фарруҳ Раимовлар 18 октябрда қиз фарзанди бўлишди. Чақалоққа Дилсўз деб исм қўйишди.

alt

Бошловчи ва актёр Ҳусан Жўраев 25 октябрда қиз фарзандли бўлди. Актёр биринчи фарзандига Азизахон деб исм қўйди.

alt

Хонанда Мадина Мумтоз 12 ноябрь куни иккинчи марта она бўлди. Ўғлига Муҳаммад Юнус деб исм қўйди. Хонанданинг Муҳаммад Юсуф исмли 2 яшар ўғли бор.

alt

Фото: Instagram.com, qalampir.uz

  • borya
    07 янвuary 2016, 14:51

    Кизик. Онаси хамда кизининг исми Дилсуз. Булиши мумкин эмас.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *