2015 йилда диққат марказида бўлган аёл санъаткорлар

янв 04 / 2016

alt

2015 йилнинг бошидан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов билан оилавий муносабатларига дарз кетгани, иш ажрашишгача етиб боргани муҳокама майдонининг асосий мавзусига айланди. Кимдир буни шоу-бизнесдаги навбатдаги ғийбат деб атаса, яна кимдир Райҳоннинг 2015 йилдаги концерт олдидан пиар рекламаси деб билди. Бу орада ижтимоий тармоқлар орқали Райҳон ва Йигиталининг нотариусда ўтирган суратлари ҳам тарқалди.

alt

“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Манзура ўтган йилнинг 1-2-3 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида 18 йиллик ижодий сарҳисоб концерт дастурини тақдим этишини маълум қилганди. Бироқ Манзуранинг тўсатдан тоби қочгани важи билан концертнинг учинчи куни бекор қилинди. Бу мавзу ижтимоий тармоқларда, ахборот сайтлари ва газеталарда бир неча кунгача асосий мавзу бўлиб турди. Telegram, WhatsApp каби мессенжерларда чипталар сотилмагани учун концертнинг учинчи куни бекор қилингани ҳақидаги хабарлар ва Манзуранинг бундан 15-20 йил муқаддам тушган суратлари тарқалди.

alt

“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда  Лола Йўлдошева –  ўтган йил давомида энг кўп эътибор марказида бўлган хонанда, десак муболаға бўлмайди. Хонанданинг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг концерт дастурида кийиб чиққан алвон рангдаги очиқ либоси “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан огоҳлантириш берилишига сабаб бўлган бўлса, инстаграмга жойлаган суратлари лицензиясининг муддатидан аввал тўхтатилишига, радио ва ТВларда қўшиқларига чек қўйилишига олиб келди. Райҳон билан куйланган дуэтнинг клипи эса эфир юзини бир бора кўришга улгурди, холос. Бугун youtube.com сайтида 600.000 мартага яқин томоша қилинган ушбу клип ўтган йилда энг кўп танқид қилинган клип сифатида қайд этилди.

Лоланинг инстаграмга жойлаган ҳар бир сурати, уларга қолдирган изоҳлари, турмуш ўртоғи ва хонанда Шаҳзода билан муносабатлари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига лицензиясини қайтариб беришларини сўраб мурожаат қилганию, улардан рад жавобини олгани йил давомида хонанданинг эътиборда бўлишига асосий омил бўлди.

2015 йилнинг сўнгида эса Лола Йўлдошеванинг лицензияси қайтарилиб, хонандага қўйилган чекловлар олиб ташланди.

alt

Дилфуза Исмоилова 2015 йилда ижоди билан ҳайрон қолдира олмаган бўлса-да, хонанданинг интернет тармоғи орқали тарқалган видеоси кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлди. Апрель ойида кенжа ўғлини уйлантирган хонанданинг тўйхонада қудалари қаршисидаги “томошаси” ҳақидаги гаплар яшин тезлигида тарқалиб, республикамизнинг энг чекка туманларидан тортиб, чет элдаги ҳамюртларимизнинг қулоғигача етиб борди. Исмоилованинг навбатдаги видеоси ҳам 2015 йилнинг иккинчи ярмида оммавий ахборот воситаларида энг кўп таҳлил қилинган мавзу бўлди.  

alt

Хонанда Тамила ижодини бошлабдики танқиддан боши чиқмайди. Ўтган йилда унинг “Золим” номли қўшиғига ишланган видеоклипи ТВ, газеталар ва интернет сайтлари орқали тинимсиз танқидларга сабаб бўлди. Telegram, WhatsApp каби мессенжерларда хонанданинг ноодатий суратлари тарқалди. Шунингдек, у ҳам Лоланинг қаторидан ўрин олиб, лицензиясидан айрилди. Ва йил сўнгида унинг ҳам лицензияси қайтариб берилди. Шу сабаб ҳам хонанда йил давомида эътибор марказида бўлди.

alt

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосият Ҳусанова 2015 йилда, 47 ёшида иккинчи бор оналик бахтига муяссар бўлди. Бу хабарга биров ишониб, биров ишонмади, албатта. Шундай бўлса-да, актриса йил давомида эътибор марказида бўлган аёл санъаткорлар рўйхатидан ўрин олди.

alt

Хонанда Дилсўз ҳам 2015 йилда турмуш қурган ва фарзандли бўлган аёл хонанда сифатида рўйхатга киритилди. Йил давомида хонанда Дилсўз билан боғлиқ миш-мишларнинг охири кўринмади. Бу ҳам майлига, бироқ хонанданинг туғруқ столидаги ҳолати тасвирланган суратининг ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб кетиши эндигина тин олган муҳокамаларнинг қайта жонланишига олиб келди.

  • Мехмон
    18 март 2016, 15:32

    Амир Темур бобомизни "Фарзандлари соглом юрт кудратли булур " деган сузлари бор эди. Артистлари куп юрт,,,,,,,?????????? , билмадим. Шулардан бошка нарсаларни гаплашайлик.

  • Мехмон
    07 янвuary 2016, 14:06

    Лола Йулдашевани либосини кўрмаган эканман. Одамларни миш-мишини эшитиб жаҳлим чиққанди. Сайтда кўриб ҳайрон қолдим.Лола саҳнага либоссиз чиқса бўлар экан. Маҳтаган қиз деб шуни айтсалар керак...

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *