12 февралда Берлинда Алишер Навоий ижодига бағишлаб халқаро анжуман ўтказилади

фев 03 / 2016

alt

Шу муносабат билан йил давомида ҳазрат Навоий ижодига бағишланган кўплаб тадбирлар, шунингдек, барча вилоятлар театрларида адабиий-маърифий навоийхонлик кечалари ўтказиш режалаштирилган. Айни пайтда мутафаккир шоирнинг 200 та ғазали, 40 та рубоийси бир маснавийсини рус тилида чоп эттиришга ҳамда “Ҳазрат Навоийга эҳтиром” китобини нашр қилишга тайёргарлик кўрилмоқда. Навоий шеърлари инглиз ва немис тилларида ҳам китоб бўлиб чиқади. 12 февралда Берлинда Алишер Навоий ижодига бағишлаб халқаро анжуман ўтказилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2015 йилги фаолияти якунлари ва 2016 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган йиғилишида уюшма раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али маълум қилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *