Қўқонда ҳам уч фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди

окт 29 / 2019

alt

Жорий йилнинг 22 октабр куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ тумани Остона қишлоғида иситиш қозонида табиий газни чала ёниши кузатилиб, 4 нафар фуқаролар (хонадон соҳиби, унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди) нинг ҳаётдан бевақт кўз юмгани ҳақида хабар бергандик.

28 октабр куни, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Туркистон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирига ўрнатилган буғ қозонининг дудбўрони қозондан ажралиб қолганлиги сабабли, хонадон ичида ис гази тўпланишига олиб келган. Натижада хонадон соҳиби ва 2 нафар оила аъзолари ис газидан заҳарланиб вафот этишган, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Азиз юртдошлар, куз-қиш мавсумида иситиш печлари ва қозонларидан фойдаланишдан аввал дудбўронларнинг созлигига алоҳида эътибор беринг. Ис газидан заҳарланишдан огоҳ бўлинг, дея огоҳлантиради вазирлик.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *