Тошкентда фуқаро қалбаки 29 минг еврони банкда сўмга алмаштирмоқчи бўлди

апр 19 / 2019

alt

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги «Асака банк» филиалига сўмга алмаштириш учун тақдим этилган 29 минг евро қалбаки бўлиб чиқди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.
 
Фуқаро А.З. томонидан «Асака банк» Юнусобод филиалига миллий валютага айрибошлаш учун тақдим этилган 58 дона 500 евро купюралик, жами 29 минг евро қалбаки эканлиги аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан А.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *