Термиздаги битирувчилари олий ўқув юртига умуман кирмаган икки мактабнинг фаолияти билан танишилди

ноя 26 / 2019

alt

Бугун, 26 ноябрдан Сурхондарё вилояти халқ таълими тизими бошқарув ходимлари, мактаб директорлари ва ўқитувчиларининг билим даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ўтказиш жараёни бошланди, деб хабар қилади Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

9 декабрь кунига қадар давом этадиган тест синовларида 32 769 нафар ўқитувчи ва бошқарув ходимларининг билими ўз мутахассислик фанлари ҳамда давлат тили бўйича баҳоланади.

Сурхондарё вилоятининг барча туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари иштирокида тест жараёнларини ташкил этиш, уни ўтказиш, ўқитувчиларнинг тест синовларида белгиланган жадвал асосида ташкилий равишда иштирокларини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Шунингдек, битирувчилари олий ўқув юртига умуман кирмаган Термиз туманидаги 15-сонли ва 21-сонли мактабларнинг фаолияти билан танишилди.

Мазкур мактаблар раҳбарияти ва ўқитувчилари жамоасига таълим сифатини ошириш бўйича вазифалар топширилди. Жумладан, ўқувчиларни олий ўқув юртига тайёрлаш ва тўғри йўналтириш ишларини 9-синфдан бошлаш, 11-синф ўқувчилари билан алоҳида мақсадли ишлаш, барча асосий фанлардан қўшимча дарслар ташкил этиш, ўқитувчиларнинг дарсларни сифатли ўтиши юзасидан дарс таҳлилларини мунтазам олиб бориш, туман ХТБ томонидан ҳар икки мактабга бир нафардан масъул бириктириш, илғор мактаблар билан тажриба алмашишни ташкил этиш, ўқувчилар ва ота-оналар ўртасида аноним сўровномалар ўтказиш орқали ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш ва сўровнома натижаларига кўра дарс тақсимотларини қайта кўриб чиқиш ва бошқа кўрсатмалар берилди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *