Самарқандда қиз туққан аёлга ўғил боланинг жасади берилган. Шаҳар прокуратураси ишни назоратга олди (+видео)

июн 20 / 2019

 

28 февраль куни Самарқанд вилоят Перинатал марказида 21 ёшли аёл қиз фарзандни дунёга келтиради. Бироқ ўша куни шифокорлар чақалоғи ўлганлигини айтиб, ўғил боланинг жасадини қўлига тутқазишган. Ота-она бу ҳолатдан шубҳаланиб, чақалоқни кўмишдан олдин ДНК таҳлили ўтказилишини сўраб, Самарқанд шаҳар ИИБга мурожаат қилади. 
 
Аниқланишича, 28 февраль кунидан 1 март кунига қадар бўлган вақт мобайнида Самарқанд вилоят Перинатал марказида жами 36 нафар аёл томонидан 37 нафар чақалоқ туғилган бўлиб, 28 февраль кунидан 1 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида 5 нафар чақалоқ турли ташхислар билан вафот этган.
 
"Замон" мухбири ўтказган суриштирув чоғида ўша куни аёлни қабул қилган Перинатал маркази акушер-гинекологи ва Неонотология ишлари бўйича директор ўринбосари туғилган бола ўғил бўлганини айтган.
 

Терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида ўтказилган экспертиза хулосасида вафот этган чақалоқ мурдасидан олинган намуналар фуқаро Ф.М ва Г. К.нинг фарзандидан келиб чиқмагани, улар чақалоқнинг биологик ота-онаси эмаслигини тасдиқлаган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 124-моддаси (болани алмаштириб қўйиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.
 
Жиноят иши тергови Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *