Президент ёш иқтисодчи Рауф Салаходжаевга уй совға қилди

мар 13 / 2017

alt

Аввалроқ ўзбекистонлик Рауф Салаходжаев дунёнинг энг яхши 100 нафар ёш иқтисодчиси рўйхатидан 32-поғонада қайд этилгани хабар берилганди. Ҳамюртимиз рейтингнинг биринчи элликталигидан жой олган уч нафар осиёликлардан бири, МДҲ давлатларидан эса ягона номзод ҳисобланади.

Яқинда ёш иқтисодчи Рауф Салаходжаевга Президент номидан пойтахт марказида жойлашган уй совға қилинди, деб ёзади Газета.uz.

«Мен учун бу энг аввало Ўзбекистонда мамлакат ва унинг раҳбарияти қадрлайдиган ҳамда ғамхўрлик кўрсатадиган олимлар борлигини бутун дунёда билишлари учун янада кўпроқ ишлаш, барча кучимни келгусидаги илмий муваффақият ва ғалабаларга бағишлашимга рағбат ва иштиёқдир», — деди Рауф Салаходжаев «Ўзбекистон» телеканалининг «Таҳлилнома» дастурига берган интервьюсида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *