Пойтахтдаги кафе-ресторанлар ва бошқа кўнгилочар масканлар 24 соатлик режимда ишлайди

дек 12 / 2019

alt

Тошкентда кафе-ресторанлар ва бошқа кўнгилочар масканлар 24 соатлик режимда ишлашни бошлайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасида ёзилган.

Тошкент шаҳрини ёш туристлар ташриф буюрадиган Марказий Осиёдаги асосий шаҳарга айлантириш мақсадида “Тошкент-ёшлар шаҳри” дастурини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Унга кўра музей, театр, кино, истроҳат боғлари, ресторан ва кафелар ҳамда шу каби бошқа кўнгилочар масканларни 24 соатлик иш тизимига ўтказилади, янги кўнгилочар масканлар ва оммавий тадбирлар ташкил этилади.

Бу вазифа 2020 йил 2-чораги якунига қадар амалга оширилиши белгиланган.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *