Наманганда яна кучли гумбурлаш овози эшитилди

дек 14 / 2018

Похожее изображение

Бугун, 14 декабрь куни тахминан соат 10:00 да Наманганда қаттиқ гумбурлаш овози эшитилган. UZ24 ўқувчиларидан етиб келган хабарларга кўра, кучли зарбдан дераза ойналари ҳам ларзага келган.

Эслатиб ўтамиз, бу каби ҳолат 6 декабрь куни ҳам кузатилганди. Ўшанда аввалига Мингбулоқ нефть конида портлаш юз бергани хабар қилинди, кейин эса расмийлар бу хабарни рад этиб, ҳудудда ҳеч қандай портлаш содир бўлмаганини таъкидлашди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати гумбурлаш табиат ҳодисаси бўлиши ҳам мумкинлигини тахмин қилиб, ўрганишлар давом эттирилаётганини маълум қилганди. Ҳозирча ҳолат расмий изоҳлангани йўқ.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *