Бош прокуратура Юнусобод тумани собиқ ҳокими иши бўйича маълумот берди

янв 04 / 2019

alt

Юнусобод туманининг қўлга олинган собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов иши бўйича расмий маълумот берилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова маълум қилишича, Юнусобод тумани собиқ ҳокими ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-, 211- ва 168- моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мазкур жиноят иши юритуви устидан Бош прокуратура тегишлича назорат ўрнатган.

1976 йилда туғилган, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (1996) ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (2003) тамомлаган Бахтиёр Абдусаматов жорий йилнинг сентябрь ойи бошларида катта миқдордаги (тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 400 минг АҚШ доллари) пора билан қўлга олинганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *