Ўзбекистонга 6 ойда премиум тоифадаги 600 автомобил, 20 та электромобил олиб кирилган

июн 27 / 2019

Картинки по запросу электромобиль

26 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 
 
Тадбирда маълум қилинган муҳим маълумотлар:
 
▪️ 2018 йил 1 декабрдан бошлаб, «сариқ» ва «қизил» йўлаклар, 2019 йил 1 мартдан бошлаб эса «яшил» ва «кўк» йўлаклар ишга туширилди. 
 
▪️Божхона назоратидан инсон омили 100 фоиз чиқариб ташланган. Барча назорат ишлари электрон шаклда амалга оширилмоқда.
 
▪️Юк оқими юқори бўлган 16 та автомобил ва темир йўл божхона постларида 17 та инспекцион-кўрик мажмуаси ўрнатилган. Чегара божхона постларида қўл юкларини назорат қилиш учун 39 комплект замонавий рентген аппаратлар билан жиҳозланган. 
 
▪️Инсон танасини сканер қилувчи замонавий сканер қурилмаси синов тариқасида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига ўрнатилди ва айни вақтда синовдан ўтказилмоқда. Синов натижаларига кўра 7 та ҳолатда қиймати 422,4 млн сўмлик 1,3 кг заргарлик тилла буюмлари фуқароларнинг тана аъзоларига беркитилган ҳолда олиб ўтиш ҳолатлари аниқланди.
 
▪️Божхона ва чегара пунктлари орқали аҳоли ўтиб қайтишлари сони 2018 йил якунига кўра 2017 йилга нисбатан 86 фоизга ошган. 
 
▪️Импорт билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони 48 фоизга, юк декларациялари 35 фоизга ортган. 
 
▪️Ваколатли иқтисодий операторларга божхона тўловларини 20-60 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилмоқда.
 
▪️Қиймати баланд автомобиллар учун божхона тўлови камайтирилгандан сўнг 6 ой давомида премиум тоифага мансуб 600 дан ортиқ автомобил, 20 та электромобил Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган.
 
▪️Хориждан келувчи автотранспорт воситалари учун божлар қиймати ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *